locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аҳлиддин Мирзадавлатовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аҳлиддин Мирзадавлатовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди
Расм: Olympic.uz Аҳлиддин Мирзадавлатов

Енгил вазн тоифасида ҳаракат қиладиган ўзбекистонлик ММА жангчи Аҳлиддин Мирзадавлатовнинг навбатдаги жанги ҳақида батафсил маълумот эълон қилинди.

34 ёшли спортчи 11 май куни Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган Octagon 72 турнирида қатнашади. Унинг рақиби — Бразилия вакили Лучано Пальяно бўлади. Турнирнинг марказий жангида эса лига чемпиони Достон Бозоров (Ўзбекистон) ва Фазлиддин Мадраҳимов (Тожикистон) ўзаро тўқнаш келади.

Маълумот учун: Мирзадавлатов ММАда 14 жанг ўтказган — 11 ғалаба, 2 мағлубият ва 1 дуранг. 38 ёшли Пальяно ҳисобида эса 18 ғалаба ва 4 мағлубият мавжуд.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг