locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Александр Петров: «Мақсадимиз — юқори ўринлар учун курашиш»

Янги мавсумга қуръа ташланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Александр Петров: «Мақсадимиз — юқори ўринлар учун курашиш»
Фото: Ўзбекистон футзали

Олий лиганинг 2026/2027-мавсумига қуръа ташлаш маросимидан сўнг «Хоразм» ПФК жамоаси бош мураббийи Александр Петров янги мавсум олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Аввало, қуръа ҳақида гапирадиган бўлсам, у дебютант жамоа учун анча оғир кечди. Чемпионатни мамлакатимиз витсе-чемпиони — СҚБ, бронза медали совриндори — “Нурафшон” ҳамда Ўзбекистоннинг энг маҳоратили мураббийларидан бири Баҳодир Ахмедов бошчилик қилаётган “Максам-Чирчиқ” жамоаларига қарши ўйинлар билан бошлаймиз.

Бундай кучли рақибларга қарши футболчиларни ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан тайёрлаш осон эмас.

Аммо клуб раҳбарияти бизнинг олдимизга юксак вазифаларни қўйган. Биз чемпионатда ҳам, мамлакат Кубоги баҳсларида ҳам юқори мақсадларни кўзлаб майдонга чиқамиз.

Ўзбекистоннинг биринчи чемпионлари етишиб чиққан ҳудудда футзални янада ривожлантириш, унинг нуфузини юқори поғоналарга кўтаришни мақсад қилганмиз.

Шундай экан, ҳар қандай рақибдан чўчимасдан, бор куч ва маҳоратимизни, салоҳиятимизни ишга солиб майдонга тушишимиз талаб этилади.

Шу маънода, хоразмлик футзал ишқибозларининг ишончини оқлашга бел боғлаганмиз», — деди Александр Петров.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг