locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алекс Перейра навбатдаги жангига оид муҳим анонсни кутмоқда

Ҳозирча унинг навбатдаги рақиби расман эълон қилинмаган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Алекс Перейра навбатдаги жанги бўйича яқин орада муҳим янгилик эълон қилинишини маълум қилди. Бразилиялик жангчи ижтимоий тармоқларда “катта синов” кутаётганини таъкидлади.

Перейранинг айтишича, у фаолияти давомида доимо таваккал қилиб келган ва айнан шу жиҳат уни бугунги даражага олиб чиққан. “Тез орада. Яхши хабарлар. Ва катта синов. Агар барча жангларимда таваккал қилмаганимда, бугунги Перейра бўлмасдим”, — деди у.

Ҳозирча унинг навбатдаги рақиби расман эълон қилинмаган. Бироқ сўнгги хабарларда оғир вазндаги Сергей Павлович эҳтимолий вариантлардан бири сифатида тилга олинмоқда. UFC раҳбари Дана Уайт ҳам Перейранинг кейинги жанги бўйича эълон яқинлашаётганини билдирган.

Маълумот учун, Перейра охирги бор 2026-йил 14-июнь куни оғир вазнда Сирил Ганга қарши жанг қилиб, техник нокаут билан мағлуб бўлган. Шундан кейин у оғир вазнда қолишини ва фаолиятини айнан шу дивизионда давом эттиришини билдирган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг