Ғалаба ҳалолликдан бошланади: оғир атлетикачиларимиз учун антидопинг семинари ўтказилди
Ҳалол спорт ва тоза рақобат — юксак натижаларнинг энг муҳим омилларидан бири. Шу мақсадда оғир атлетикачиларимиз учун антидопинг қоидаларига бағишланган семинар ташкил этилди. Тадбирнинг асосий мақсади спортчилар ўртасида допингга оид қоидабузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, уларни халқаро ҳамда миллий антидопинг талаблари билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.
Семинар давомида мутахассислар томонидан спортда тақиқланган моддалар ва усуллар, уларнинг инсон саломатлиги ҳамда спорт фаолиятига салбий таъсири ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Иштирокчилар антидопинг тизимининг асосий тамойиллари билан танишиб, бу борадаги билим ва тушунчаларини мустаҳкамлади.
Мазкур тадбир спортчилар ўртасида ҳалол рақобат руҳини мустаҳкамлаш, шунингдек, спорт фаолиятига масъулият билан ёндошиш маданиятини янада ривожлантиришга хизмат қилди.