Ҳал қилувчи баҳс арафасида муҳим учрашув
Бекзод Маматқулов терма жамоа аъзолари билан учрашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Бугун Жакарта шаҳрида футзал бўйича Осиё кубоги–2026 финал босқичи C гуруҳи доирасида сўнгги — 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси пешқадам Япония терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Ушбу баҳс олдидан Миллий терма жамоани қўллаб-қувватлаш учун Жакартага етиб келган Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов терма жамоа аъзолари билан учрашиб, футболчиларга руҳий кўмак ва мотивация берди.
“Осиё кубогида ўткинчи учрашувлар бўлмайди. Сизларнинг ҳар бир ҳаракатингиз Ўзбекистон номи билан боғлиқ. Бу шарафли йўлда биз сизларга ишонамиз. Аллоҳ мададкор бўлсин!” — деди ЎФФ раҳбари.
Учрашув футболчиларнинг руҳий ҳолатини кўтариш ва ҳал қилувчи ўйинлар олдидан ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди
Розикжон Султонмуродов
Журналист