Ал Айн шаҳрида от спортнинг тўсиқлардан сакраш йўналиши бўйича CSI2* тоифадаги халқаро мусобақалар ўтказилмоқда
2025 йил 13–16 ноябр кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Ал Айн шаҳрида от спортнинг тўсиқлардан сакраш йўналиши бўйича 145 см баландликдаги тўсиқларни ўз ичига олган CSI2* тоифадаги халқаро мусобақалар ўтказилмоқда.
15 ноябр куни бўлиб ўтган навбатдаги дастурда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари муваффақиятли иштирок этиб, қуйидаги натижаларга эришдилар:
Қурбонов Бекзод 145 см баландликдаги тўсиқлар бўйича ўтказилган баҳсларда ишончли чиқиш кўрсатиб, мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди.
Абдуллаев Абдурахмон эса мазкур йўналишда барқарор натижа қайд этиб, 6-ўринни эгаллади. Мусобақа дастурида яна бир кунлик баҳслар режалаштирилган бўлиб, Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу босқичларда ҳам юқори натижаларга эришишига ва мамлакатимиз шарафини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилишга ишонч билдирамиз.