locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Акбарали Абдувалиев ва Динара Белянина ҳисобимизга Жаҳон кубогининг олтин медалини тақдим этишди

Болгариянинг Пловдив шаҳрида ташкил этилган пара академик эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи биз учун муваффақиятли якунланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Акбарали Абдувалиев ва Динара Белянина ҳисобимизга Жаҳон кубогининг олтин медалини тақдим этишди
Photo: Para Olimpiyada

Болгариянинг Пловдив шаҳрида ташкил этилган пара академик эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи биз учун муваффақиятли якунланди. Хабар берганимиздек, терма жамоамиз мусобақа доирасида жуфтлик йўналишидаги беллашувларда иштирок этишди.

Мусобақа регламентига кўра, бугун Жаҳон кубогининг якуний кунида PR3 MIX2x дастурига оид ҳал қилувчи баҳслар ўтказилди. Эътиборлиси, унда иштирок этган вакилларимиз Акбарали Абдувалиев ва Динара Белянина мара чизиғини 7:45.71 сонияда кесиб ўтди ва олтин медалга эга чиқди.

Шундай қилиб, ҳамюртимиз Пловдив шаҳри мезбонлик қилган Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида иккита олтин медалга сазовор бўлишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг