locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Акбар Жўраев мутлақ Осиё чемпиони! Амриддиновда 3 та кумуш

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Акбар Жўраев мутлақ Осиё чемпиони! Амриддиновда 3 та кумуш
ФОТО: Olympic.uz

Оғир атлетика бўйича Хитойда ўтаётган Осиё чемпионатининг сўнги баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда. Эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасида кечган баҳслар спортчиларимизнинг бенефисига айланди.

Олимпиада чемпиони ва совриндори Акбар Жўраев яна бир бор юксак маҳорат кўрсатиб, барча йўналишда энг катта кўрсаткичларни қайд этди (183, 223 ва 406 кг) ва 3 та олтин медални қўлга киритди.

Ушбу дастурда Жўраевдан кейинги натижани кўрсатган бошқа бир вакилимиз Шарофиддин Амриддинов (181, 214 ва 295 кг) эса 3 та кумуш медаль билан тақдирланди.

Ушбу натижадан кейин терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронзага етиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринга кўтарилиб олдик.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг