locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Акбар Жўраев, Хасанбой Холмуротов ва бир қатор оғир атлетикачиларимиз тақдирланди

Оғир атлетика баҳсларида ҳам вилоят спортчилари умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Акбар Жўраев, Хасанбой Холмуротов ва бир қатор оғир атлетикачиларимиз тақдирланди
Фото: O'zbekiston Og'ir Atletika Federatsiyasi

Тошкент вилояти спортчилари томонидан 2025-йил давомида эришилган ютуқлар ҳамда “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Вилоят ҳокими спортчилар ва уларнинг мураббийларини эришилган ютуқлари билан табриклаб, келгусидаги мусобақаларда уларга омад тилади.

Маълумот ўрнида, Тошкент вилояти спортчилари “Президент Олимпиадаси” доирасида 18 та олтин, 8 та кумуш ва 30 та бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни эгаллади.

Алоҳида қайд этиш жоиз, оғир атлетика баҳсларида ҳам вилоят спортчилари умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди. Ушбу спорт тури вакиллари мусобақалар давомида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза — жами 10 та медаль билан вилоят шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Шунингдек, вилоят спортчилари орасида Акбар Жўраев жорий йил давомида ўзининг юксак спорт маҳоратини яна бир бор намоён этиб, Осиё чемпионати, жаҳон чемпионати ҳамда Ислом бирдамлик ўйинлари каби нуфузли халқаро мусобақаларнинг барчасида олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бу натижа нафақат вилоят, балки бутун мамлакат спорти тарихидаги муҳим ютуқлардан биридир.

Тадбир якунида мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларига вилоят ҳокимлиги томонидан муносиб мукофотлар тантанали равишда топширилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг