locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон кубогининг II босқичида иштирок этмоқда

Ўзбекистон шарафини 17 нафар спортчимиз ҳимоя қилган ҳолда медаллар учун кураш олиб бормоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон кубогининг II босқичида иштирок этмоқда
photo: Akademik eshkak eshish

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Болгариянинг Пловдив шаҳрида 10 кун давом этган халқаро ўқув-машғулот йиғинидан сўнг айни кунларда Жаҳон кубогининг II босқичида ўз маҳоратларини намойиш этмоқда.

12–14 июн кунлари ўтказилаётган нуфузли мусобақада дунёнинг 22 давлатидан 330 нафардан ортиқ спортчи қатнашмоқда. Мусобақа World Rowing тақвимидаги энг нуфузли стартлардан бири бўлиб, унда кўплаб кучли терма жамоалар баҳс олиб бормоқда.

Ушбу масъулиятли мусобақада Ўзбекистон шарафини 17 нафар спортчимиз ҳимоя қилган ҳолда медаллар учун кураш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилги Жаҳон кубогининг II босқичида ҳамюртимиз Шаҳзод Нурматов бронза медалини қўлга киритган эди.

Жаҳон кубогининг II босқичи 14-июн куни якунга етади. Терма жамоамизга омад ва ёрқин ғалабаларни тилаб қоламиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг