locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Академик эшкак эшувчиларимиз Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жаҳон чемпиони

Мусобақада кумуш медал Германия, бронза медали эса АҚШ спортчиларига насиб этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Академик эшкак эшувчиларимиз Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жаҳон чемпиони
Фото: Olympic.uz

Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги тарихий медалига сазовор бўлди.

Енгил вазнли спортчилар ўртасидаги жуфтлик дастурида (ЛМ2х) Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев дуети олтин медал соҳибига айланди. Бу ўзбекистонлик академик эшкак эшувчиларнинг катталар ўртасидаги жаҳон жаҳон чемпионатида қўлга киритган дастлабки олтин медали сифатида тарихда қолади.

Мусобақада кумуш медал Германия, бронза медали эса АҚШ спортчиларига насиб этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг