locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Академик эшкак эшувчиларимиз навбатдаги халқаро мусобақада иштирок этишади

2026-йил 24-26-апрел кунлари Жанубий Кореянинг Чхунджу шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Академик эшкак эшувчиларимиз навбатдаги халқаро мусобақада иштирок этишади
photo: suv sporti

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасидан кейин академик эшкак эшувчиларимиз ҳам навбатдаги халқаро мусобақада иштирок этишади.

2026-йил 24-26-апрел кунлари Жанубий Кореянинг Чхунджу шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтади. Тангым кўли ҳудудида ташкил этиладиган ушбу нуфузли мусобақада Осиёнинг энг кучли спортчилари иштирок этади. Чхунджу шаҳри халқаро даражадаги регатталар маркази сифатида танилган бўлиб, у ерда доимий равишда жаҳон ва қитъа миқёсидаги йирик мусобақалар ўтказилган. Осиё кубоги эса спортчилар учун катта тажриба мактаби ва йирик стартларга тайёргарлик босқичи ҳисобланади.

Бизнинг спортчиларимиз мақсади – бўлғуси Осиё кубогида муносиб иштирок этиш.

Жамоамиз таркиби қуйидагича:
Анвар Каримов
Шеҳроз Ҳакимов
Муҳаммадали Жўрақулов
Озод Маматов
Фирдавс Махкамов
Обиджон Жўрақулов
Шаҳриёр Ҳамдамов
Динора Ғафурова
Асалхон Муҳаммадқулова
Ўғилой Сатторова
Ўғилой Абдуравибоева
Зухра Турдиқулова
Айтгул Худойбергенова
Зияда Узакова
Беҳрузжон Васлиддинов

Мураббийлар:
Сергей Тян
Евгений Агафонов
Фирдавс Очилов

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг