Академик эшкак эшувчилар ҳамда байдарка ва каноэда эшкак эшувчиларимиз навбатдаги халқаро мусобақада иштирок этишди
Академик эшкак эшувчилар ҳамда байдарка ва каноэда эшкак эшувчиларимиз навбатдаги халқаро мусобақада иштирок этишди.
Ҳар йили Озарбайжоннинг Мингечевир шаҳрида анъанавий тарзда «Президент Cup» халқаро регатаси бўлиб ўтади. Жорий йили ушбу мусобақада Озарбайжон, Ўзбекистон, Чехия, Грузия, Германия, Греция, Қозоғистон, Қирғизистон, Литва, Молдова, Румыния, Сербия, Швеция, Тожикистон, Туркия ва Украинадан 100 дан ортиқ спортчилар қатнашди.
Қувонарлиси шундаки, мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган уч нафар спортчимиз — Максим Ивлиев, Зафаржон Бахтиёров ва Абдулазиз Гарипов - К-1 (200 м, 1000 м) ҳамда К-2 (500, 1000 м) масофаларида ўтказилган пойгаларда 6 та олтин ва 1 та кумуш медалларига эга чиқишди.
Мазкур регата ҳар йили турли мамлакатлардан энг кучли эшкак эшувчиларни жамлаган ҳолда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва эшкак эшиш спорти турларини оммалаштиришга хизмат қилмоқда.