Академик эшкак эшиш бўйича ёш спортчиларимиз U19 жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда
6–9-август кунлари Болгариянинг Пловдив шаҳрида 19 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати (World Rowing Under 19 Championships) бўлиб ўтмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: suv sporti
Академик эшкак эшиш бўйича ёш спортчиларимиз U19 жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда!
6–9-август кунлари Болгариянинг Пловдив шаҳрида 19 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати (World Rowing Under 19 Championships) бўлиб ўтмоқда. Нуфузли мусобақада 55 та давлатдан 660 нафарга яқин спортчи иштирок этиб, 14 та йўналиш бўйича медаллар учун баҳс олиб боради.
Ўзбекистон терма жамоаси мазкур жаҳон чемпионатида олти нафар спортчи — тўрт нафар йигит ва икки нафар қиз билан иштирок этмоқда.
Терма жамоамиз таркиби қуйидагича:
JM2- Меҳрож Исроилов/Ҳусан Худойбердиев
JM2x Лазизбек Қўчқоров/Умарали Абдуллаев
JW2- Айдана Сметуллаев/Райҳона Сатторова
Спортчиларимизга омадли пойгалар ва ёрқин ғалабалар тилаб қоламиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор