locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Айтжан Халмаханов Тошкентда бўлиб ўтадиган PWL-11 мусобақасида Олимпия чемпиони Луис Орта Санчесга қарши баҳс олиб боришга яқин турибди

Агар келишув якунга етказилса, PWL-11 турнири энг томошабоп ва муҳим курашлардан бирига саҳна бўлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Айтжан Халмаханов Тошкентда бўлиб ўтадиган PWL-11 мусобақасида Олимпия чемпиони Луис Орта Санчесга қарши баҳс олиб боришга яқин турибди
photo: Kurash Uzbekistan

Ўзбекистонлик таниқли курашчи Айтжан Халмаханов Тошкентда бўлиб ўтадиган PWL-11 мусобақасида Олимпия чемпиони Луис Орта Санчесга қарши баҳс олиб боришга яқин турибди.

Маълумотларга кўра, ушбу кураш бўйича томонлар ўртасида келишув деярли 80 фоизга етган. Ҳозирда фақатгина бир нечта ҳужжатлар имзоланиши қолган бўлиб, улар расман тасдиқланса, икки номдор спортчи Тошкент гиламида тўқнаш келади.

Таъкидлаш жоиз, Луис Орта Санчес — Токио-2020 Олимпия ўйинлари ғолиби ҳамда 2023 йил Жаҳон чемпиони, Куба терма жамоасининг етакчи аъзоларидан бири ҳисобланади. Айтжан Халмаханов эса ушбу тарихий баҳсни ўз юртида, мухлислар қаршисида ўтказиши кутилмоқда.

Бу ҳақда PWL ташкилоти аъзоларидан бири норасмий тарзда маълум қилди. Агар келишув якунга етказилса, PWL-11 турнири энг томошабоп ва муҳим курашлардан бирига саҳна бўлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг