Айти-Нагоя-2026: Шерзод Пойонов кумуш медаль совриндори бўлди ва бошқа натижалар
Айти-Нагоя-2026: Шерзод Пойонов кумуш медаль совриндори бўлди
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шерзод Пойонов (-97 кг) делегациямизга кумуш медаль келтирди. Финалда эронлик спортчи билан курашган Пойонов имкониятни бой берди ва иккинчи ўринни эгаллади.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси делегациямизга навбатдаги бронза медалини тақдим қилди. Аралаш жамоавий дастурда учинчи ўрин учун курашган ҳамюртларимиз Жанубий Корея жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этишди.
Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Марат Мавлонов Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди. +80 кг вазн тоифасининг финалида жанг қилган юртдошимиз эронлик рақибига мағлуб бўлди ва иккинчи ўринни эгаллади.
Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова Осиё ўйинларида учинчи олтин медалини қўлга киритди. Яккалик кўпкураш дастурининг финалида қатнашган юртдошимиз 112.950 балл билан олтин медалга сазовор бўлди.
Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Саидова жорий Осиё ўйинларини учинчи ўринда якунлади. +67 кг вазн тоифасида қатнашган спортчимиз ярим финалда Хитой вакилига имкониятни бой берди ва бронза медалига эга чиқди.