locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аймуратов ва Кодиров жаҳон чемпионатида кейинги босқичга чиқди

Ўзбекистонлик қиличбозлар саралашда ғалаба қозониб, медаллар учун курашни давом эттиради
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аймуратов ва Кодиров жаҳон чемпионатида кейинги босқичга чиқди
Расм: Olympic.uz

Тбилиси шаҳрида ўтаётган қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати қизғин паллага кирди. Мусобақа дастурига мувофиқ, бугун Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари шамшир ва рапира йўналишларида рингга чиқади.

24 июл куни якунланган саралаш босқичида Муса Аймуратов ва Зухриддин Кодиров муваффақиятли иштирок этиб, кейинги босқичга йўл олди. Улар 1/32 финалдан ўз иштирокини бошлайди. Аймуратовнинг рақиби француз спортчиси Максим Пянфетти бўлса, Кодиров венгриялик тажрибали спортчи Андраш Затмарига қарши баҳс олиб боради.

Бундан ташқари, бугун ўзбекистонлик шпажист қизлар ҳам жамоавий баҳсларда иштирок этади. Улар 1/16 финалда Швейцария термасига қарши жанг қилади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг