locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Aichi-Nagoya–2026» ёзги Осиё ўйинларига бағишлаб «Fun Run» мусобақаси бўлиб ўтди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Aichi-Nagoya–2026» ёзги Осиё ўйинларига бағишлаб «Fun Run» мусобақаси бўлиб ўтди
Расм: Gazeta.uz

Бугун, 4 июн куни «Tashkent City» ҳудудида «Aichi-Nagoya–2026» ёзги Осиё ўйинларини тарғиб қилиш мақсадида оммавий «Fun Run» югуриш мусобақаси ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, бош котиб Ойбек Қосимов, Осиё Олимпия кенгаши ҳамда «Aichi-Nagoya–2026» ташкилий қўмитаси вакиллари, ўзбекистонлик спорт юлдузлари ва ёш атлетлар иштирок этдилар.

Мусобақа доирасида фақатгина югуриш эмас, балки Олимпия ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган расм чизиш танлови ҳам ўтказилди.

Тадбир якунларига кўра энг яхши натижаларни қайд этган иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг