locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Айчи-Нагоя-2026: Стол тенниси, бокс, ўқ отиш спорти ва киберспорт бўйича тайёргарлик ишлари кўриб чиқилди

Айчи–Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинлари 19-сентябр — 4-октябр кунлари бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Айчи-Нагоя-2026: Стол тенниси, бокс, ўқ отиш спорти ва киберспорт бўйича тайёргарлик ишлари кўриб чиқилди
Фото: Olympic.uz

Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Маҳмудов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Японияда бўлиб ўтадиган Айчи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш мақсадида бир қатор спорт федерациясига ташриф буюрди.

Масъуллар Ўзбекистон оғир атлетика ва гимнастика федерациялари, шунингдек, мамлакат таэквондо WT ассотсиациясида бўлишди. Мазкур федерациялар раҳбарияти, мураббийлар ва мутахассислар иштирокида спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг тайёргарлик ҳолати атрофлича муҳокама қилинди.

Муҳокамалар чоғида спортчиларнинг машғулот режалари, халқаро мусобақаларда иштирок этиш тақвими, Осиё ўйинларида юқори натижалар қайд этиши кутилган спортчилар тайёргарлиги, ўқув-машғулот йиғинлари, илмий-методик ва тиббий таъминот масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, Айчи–Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинлари 19-сентябр — 4-октябр кунлари бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг