locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Aichi-Nagoya-2026. Оғир атлетика. -70 кг вазн тоифасида даст кўтариш машқлари ўз якунига етди

Мазкур вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Адҳамжон Эргашев даст кўтариш машқида ўзининг учала уринишини ҳам муваффақиятли амалга ошириб, барқарор натижа қайд этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Aichi-Nagoya-2026. Оғир атлетика. -70 кг вазн тоифасида даст кўтариш машқлари ўз якунига етди
photo: Og'ir atletika

AICHI-NAGOYA-2026 | ОҒИР АТЛЕТИКА

Эркаклар, -70 кг вазн тоифаси

Айни вақтда Aichi-Nagoya-2026 Осиё ўйинлари доирасида оғир атлетика баҳсларининг эркаклар ўртасидаги -70 кг вазн тоифасида даст кўтариш машқлари ўз якунига етди.

Мазкур вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Адҳамжон Эргашев даст кўтариш машқида ўзининг учала уринишини ҳам муваффақиятли амалга ошириб, барқарор натижа қайд этди.

Ҳамюртимиз баҳсни 137 кг натижа билан бошлади. Иккинчи уринишида эса штангани 140 кг вазнда муваффақиятли кўтарди. Учинчи уринишда Адҳамжон ўз натижасини яна 2 килограммга яхшилаб, 142 кгни забт этди.

Шундай қилиб, Адҳамжон Эргашев даст кўтариш машқини 142 кг натижа билан якунлади ва энди баҳснинг иккинчи қисми — силтаб кўтариш машқида ўз имкониятларини намойиш этади.

Олдинда ҳал қилувчи уринишлар кутмоқда. Ҳамюртимизга силтаб кўтариш баҳсларида ҳам омад, куч ва ишонч тилаймиз!

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг