AI-рақамли тиббиёт йўналишида ҳамкорлик лойиҳаси доирасида семинар бўлиб ўтди
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Корея Республикасининг “Bodygen Medical” ташкилоти вакиллари томонидан “Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги AI-рақамли тиббиёт (RingMac) йўналишидаги ҳамкорлик лойиҳаси” доирасида тақдимот ва семинар ўтказилди.
Мазкур тадбирда Тошкент шаҳрида жойлашган спорт ташкилотларида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари иштирок этди. Улар учун замонавий рақамли технологиялар, сунъий интеллект асосида яратилган диагностика тизимлари ва уларни спорт тиббиётида қўллаш имкониятларига бағишланган маърузалар тақдим этилди.
Семинарда, шунингдек, Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоасининг бош мураббийи Баҳром Мендибоев, терма жамоа шифокори Обиддин Муслимов ҳамда жамоанинг етакчи спортчилари ҳам иштирок этди.