Африкада Кураш ҳакамлари учун махсус семинар бошланди
ЖАРнинг Йоханнесбург шаҳрида 7-10 август кунлари 22-Африка Кураш чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Кеча чемпионат доирасида ҳакамлар учун махсус техник семинар ўз ишини бошлади.
Семинарга Халқаро Кураш Ассоциацияси (ИКА) Техник директори Рави Капур ҳамда Африка Кураш Иттифоқи ҳакамлар директори Тедди Рита раҳбарлик қилмоқда.
Семинарда Африка қитъасининг чемпионатда иштирок этаётган барча делегациялари вакиллари қатнашмоқда. Машғулотлар давомида халқаро Кураш қоидалари, ҳакамлик амалиёти, мусобақаларни ягона стандартлар асосида ўтказиш ҳамда баҳсларни холис ва сифатли бошқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Семинар ишида Африка Кураш Иттифоқи Президенти Томас Дункерни ҳам фаол иштирок этиб, қитъада Кураш ҳакамлиги ва мутахассислар салоҳиятини янада оширишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватламоқда.
Мазкур семинар нафақат мусобақа ҳакамларини тайёрлаш, балки Африка мамлакатларида Курашнинг ягона халқаро ҳакамлик стандартларини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлмоқда.
Чемпионат Дастурига асосан
8-август куни катталар ва ўсмирлар ўртасида қитъа чемпионлиги учун баҳслар бўлиб ўтади.
9 август куни эса Ёшлар ва фахрийларлар куч синашади.