AFC футзал мураббийларини тайёрлаш бўйича семинар ўтказди
Тадбир давомида қатнашчилар назарий ва амалий машғулотлар орқали ўз малакаларини оширишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Осиё футбол конфедерацияси (AFC) футзал соҳасидаги мураббийлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида Куала-Лумпур шаҳрида беш кунлик ўқув семинар ташкил этди. Семенарда Ўзбекистондан ОФК йўриқчиси, “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Фаррух Зокиров ҳам иштирок этди.
Тадбир давомида қатнашчилар назарий ва амалий машғулотлар орқали ўз малакаларини оширишди. Шунингдек, улар “ўйин ўтиш босқичлари”, “индивидуал техника” ва “маълумот йиғиш” мавзуларида тақдимотлар тайёрлаб, ўзаро тажриба алмашишди.
Семинар якунида номзодлар “Ўйин қоидалари” ва “Tutor kompetensiyalari” бўйича имтиҳон топширишди. Натижалар уларнинг ўз минтақаларида AFC Futsal Level 1 курсларини юқори савияда ўтказишга тайёр эканини кўрсатди
Розикжон Султонмуродов
Журналист