Адҳамжон Эргашев силтаб кўтариш машқида 176 кг оғирлик билан ўз чиқишларини якунлади
Aichi-Nagoya-2026 Осиё ўйинлари доирасида оғир атлетика бўйича эркаклар ўртасидаги -70 кг вазн тоифасида баҳслар якунланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Og'ir atletika
AICHI-NAGOYA-2026 | ОҒИР АТЛЕТИКА
Эркаклар, -70 кг вазн тоифаси
Aichi-Nagoya-2026 Осиё ўйинлари доирасида оғир атлетика бўйича эркаклар ўртасидаги -70 кг вазн тоифасида баҳслар якунланди.
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Адҳамжон Эргашев силтаб кўтариш машқида 176 кг оғирлик билан ўз чиқишларини якунлади.
Эслатиб ўтамиз, Адҳамжон даст кўтариш машқида учала уринишини ҳам муваффақиятли бажариб, 142 кг натижа қайд этган эди.
Шундай қилиб, ҳамюртимиз икки машқ йиғиндиси бўйича 318 кг натижа билан мусобақани 4-ўринда якунлади.
Юртимиз шарафини ҳимоя қилган Адҳамжон Эргашевга келгуси мусобақаларда омад ва янги ғалабалар тилаймиз!