Адҳам Икромов раҳбарлигида спорт мактаблари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тақдимот ўтказилди
Жисмоний тарбия ва спорт вазири Адҳам Икромов раҳбарлигида 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб спорт мактаблари фаолиятини тизимли ташкил этиш бўйича лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда спортчилар тайёрлашга қаратилган ўқув дастурларининг намунавий режаси, ходимларнинг малака тавсифлари ва лавозим талаблари, ўқувчи-спортчиларни гуруҳларга қабул қилиш ҳамда уларни кейинги босқичга ўтказиш учун назорат синовларини ўтказиш тартибига оид норматив ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳоли қизиқишлари, спортдаги натижалар ва мавжуд инфратузилма ҳисобга олинган ҳолда спорт мактабларини турли спорт йўналишларига ихтисослаштириш амалиётини жорий этиш масаласи таҳлил қилинди.
Тақдимот якунида спорт мактаблари фаолияти батафсил муҳокама қилинди ва масъулларга тегишли топшириқлар берилди.