Адҳам Икрамов Ўзбекистон давлат спорт академиясидаги ахборот-ресурс марказида амалга оширилган ишлар билан танишди
Академияда таҳсил олаётган талабалар натижадорлигини ошириш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Спорт вазири ахборот-ресурс марказида спортчилар учун барча имкониятларни ташкил этиш, янги адабиётлар билан бойитиш борасида тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.
Бугунги кунда Ахборот-ресурс маркази фондида соҳага доир 4 500 нусхадаги адабиётлар, замонавий дарслик ва ўқув қўлланмалари мавжуд.
Шу билан бирга Спорт вазири Ўзбекистон давлат спорт академиясида яратилган имкониятлар ҳамда дарс жараёнларини ҳам кўздан кечирди ҳамда талабалар билан мулоқот ўтказди.
Назария ва амалийот уйғунлигини таъминлаш, академияда таҳсил олаётган талабалар натижадорлигини ошириш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист