Abu Dhabi Grand Slam 2025. Сўнгги кун оғир вазнли дзюдочиларимиз баҳсларга киришади
Бугун БАА пойтахти Абу-Даби шаҳри мезбонлик қилаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир ўз якунига етади.
Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи мусобақанинг сўнгги куни оғир вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Эркаклар -90, -100, +100 кг, аёллар эса -78 ва +78 кг вазнларда татамига чиқишади. Бугунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар дзюдочиси ҳам баҳсларга киришади.
Сўнгги кунги саралаш баҳслари бизнинг вақт билан соат 11:30да бошланади.
Дзюдочиларимизнинг илк давра учрашувлари:
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева — Ивана Сутало (Хорватия)
+78 кг: Моҳларойим Тўхтамишева — Шин Жийеонг (Корея Республикаси)
-90 кг: Умар Бозоров — Арам Григорян (БАА)/Неманя Майдов
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев — Сео Донгюэ (Корея Республикаси)
+100 кг: Муҳаммадқодир Мансуров — Магомедомар Магомедомаров (БАА)