Abu Dhabi Grand Slam 2025. Бугун дзюдочи-қизлар иштирокини бошлайди
Мусобақанинг саралаш баҳслари бизнинг вақт билан соат 11:00, финал дастури эса 18:00да бошланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон Дзюдо Федерациясининг расмий канали
Бугун БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир старт олади.
Abu Dhabi Grand Slam 2025 турнирининг илк куни эркаклар -60, -66, аёллар -48, -52, -57 кг вазн тоифаларида ғолиблик йўлида татамига чиқишади.
Илк кунги баҳсларда Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг тўрт нафар вакиласи мусобақа медаллари ҳамда жаҳон рейтинги учун тақдим этиладиган қимматли очколар учун баҳсларга киришади. Уларни шиддатли беллашувлар ва жиддий рақобат кутмоқда.
Мусобақанинг саралаш баҳслари бизнинг вақт билан соат 11:00, финал дастури эса 18:00да бошланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист