Абу-Дабида от спортининг тўсиқлардан сакраш спорт туридан халқаро даражадаги CSI5* мусобақаси бўлиб ўтади
7-11 январ кунлари Абу-Дабида от спортнинг тўсиқлардан сакраш спорт туридан халқаро даражадаги CSI5* мусобақаси бўлиб ўтади.
Ушбу даражадаги мусобақалар — энг юқори «5 юлдуз»ли турнирлар бўлиб, рақобат даражаси, тўсиқлар баландлиги ва мукофот жамғармаси бўйича пастки даражадаги 2★ ёки 3★ мусобақалардан анча юқорироқ ҳисобланади. 5★ лига мусобақаларида атлетлар — дунёнинг энг кучли чавандозлари ва уларнинг отлари иштирок этади, тўсиқлар баландлиги ва мураккаблиги ошади ҳамда мукофот жамғармаси юқори бўлади. Бу мусобақалар юқори малакадаги спортчилар учун мўлжалланган ва спортнинг энг юқори даражасини талаб қилади.
7-январ куни — отларнинг ветеринар кўриги (vet check up) бўлиб ўтади.
Ушбу текширувда отларнинг соғлиги, тайёргарлиги ва беллашувларда иштирок этиш учун зарур мезонларга жавоб бериши баҳоланади. Фақат ветеринар кўригидан муваффақиятли ўтган отлар мусобақаларда қатнашади.
8, 9, 10 ва 11-январ кунлари эса Абу-Дабида CSI 5★ бўйича асосий мусобақа беллашувлари ўтказилади.