locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абу-Дабида от спортининг тўсиқлардан сакраш йўналишида CSI2* ва CSIYH1* даражасидаги халқаро мусобақалар ўтказилмоқда

Турнир юқори сифатли майдонлар ва дунёнинг етакчи чавандозлари иштирокида ажралиб туради.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абу-Дабида от спортининг тўсиқлардан сакраш йўналишида CSI2* ва CSIYH1* даражасидаги халқаро мусобақалар ўтказилмоқда
photo: Ot sporti Uzbekistan

Абу-Даби, БАА | 27–30 ноябр 2025

Абу-Даби шаҳридаги Al Bahiyya International Equestrian Arena’да от спортининг тўсиқлардан сакраш йўналишида CSI2* ва CSIYH1* даражасидаги халқаро мусобақалар ўтказилмоқда.

Турнир юқори сифатли майдонлар ва дунёнинг етакчи чавандозлари иштирокида ажралиб туради.

Ўзбекистон терма жамоаси натижалари.

Ўзбекистон делегацияси мусобақада халқаро рейтинг очколарини қўлга киритиш ҳамда 2028 йилги йирик спорт мусобақалари учун лицензия жараёнининг муҳим босқичларини бажариш мақсадида қатнашмоқда.

30 ноябр куни ўтказилган баҳсларда терма жамоамиз аъзоси Бекзод Қурбонов 150 см баландликдаги тўсиқлардан сакрашда юқори натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.

Мазкур ғалаба спортчининг халқаро майдондаги ўсиш динамикасини яна бир бор тасдиқлайди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг