Абу-Даби шаҳрида от спортнинг тўсиқлардан сакраш — конкур йўналиши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди
2026 йил 20–25-январ кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида от спортнинг тўсиқлардан сакраш — конкур йўналиши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди.
FEI расмий тақвимига киритилган ушбу нуфузли турнир доирасида CSI4-W, CSI2*, CSIU25-A, CSICH-A, CSIYH, CSIAm-A ва бошқа тоифалар бўйича баҳслар ўтказилди. Мусобақада дунё етакчи чавандозлари билан бир қаторда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этди.
Мусобақада юртимиз шарафини қуйидаги чавандозлар ҳимоя қилди:
Ғозиев Бахромжон, Абдуллаев Феруз, Қурбонов Бекзод, Абдуллаев Абдураҳмон, Шарифов Акбар.
Мусобақа натижалари:
• 1-кун (21-январ)
CSIU25 тоифасида Шарифов Акбар — 3-ўрин
• 2-кун (22-январ)
CSI2* тоифасида Абдуллаев Абдураҳмон — 4-ўрин
CSIU25 тоифасида Шарифов Акбар — 3-ўрин
CSIU25 тоифасида Абдуллаев Абдураҳмон — 2-ўрин
• 4-кун (24-январ)
CSIU25 тоифасида Абдуллаев Абдураҳмон — 6-ўрин
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари халқаро майдонда юқори савияда чиқиш қилиб, мамлакатимиз от спорти ривожи ва нуфузини яна бир бор намоён этдилар.