locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абу-Даби шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш йўналиши бўйича CSI4-W тоифасидаги халқаро мусобақа расман бошланди

Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги спорт отлари ветеринария кўригидан муваффақиятли ўтиб, мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абу-Даби шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш йўналиши бўйича CSI4-W тоифасидаги халқаро мусобақа расман бошланди
photo: Ot sporti Uzbekistan

20-январ куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш йўналиши бўйича CSI4-W тоифасидаги халқаро мусобақа расман бошланди.

Мусобақанинг илк куни спорт отларининг мажбурий ветеринария кўриги (вет-чек) билан бошланди. Ветеринария кўриги давомида отларнинг соғлиги, умумий жисмоний ҳолати, ҳаракат фаоллиги ҳамда юқори даражадаги мусобақаларга тайёргарлиги халқаро талаблар асосида мутахассислар томонидан баҳоланди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги спорт отлари ветеринария кўригидан муваффақиятли ўтиб, мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шу тариқа, 20–25-январ кунлари Абу-Дабида бўлиб ўтадиган халқаро мусобақа расман старт олди.

Олдинда чавандозларимиз ва спорт отларимизни масъулиятли ҳамда муросасиз беллашувлар кутмоқда. Ўзбекистон терма жамоасига, чавандозларимизга ҳамда спорт отларимизни мусобақада омад, ёрқин чиқишлар ва юқори натижалар тилаймиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг