locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абу-Даби шаҳрида от спортинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича беш юлдузли халқаро мусобақа — CSIO5★ (LLN) бўлиб ўтади

Ўзбекистон терма жамоасига омад тилаймиз ва чавандозларимизни қўллаб-қувватлаймиз!
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абу-Даби шаҳрида от спортинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича беш юлдузли халқаро мусобақа — CSIO5★ (LLN) бўлиб ўтади
photo: Ot sporti Uzbekistan

2026-йил 11–15-феврал кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида от спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича беш юлдузли халқаро мусобақа — CSIO5★ (LLN) бўлиб ўтади.

Мазкур нуфузли турнир FEI расмий тақвимига киритилган бўлиб, у Longines League of Nations доирасида ўтказилади. CSIO5★ тоифасидаги мусобақалар жаҳон миқёсидаги энг юқори савияли беллашувлар сирасига киради ва кучли миллий терма жамоаларни бир майдонга жамлайди.

Ушбу халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари иштирок этиб, юртимиз шарафини халқаро майдонда ҳимоя қиладилар:
• Ғозиев Баҳромжон
• Абдуллаев Феруз
• Қурбонов Бекзод
• Абдуллаев Абдурахмон
• Шарипов Акбар

Мусобақа доирасида қуйидаги тоифалар бўйича баҳслар ўтказилади:
• CSIO5★ – LLN (Longines League of Nations)
• CSI2*
• CSIJ-A (ёшлар)
• CSIch-A (болалар)

Ўзбекистон терма жамоасига омад тилаймиз ва чавандозларимизни қўллаб-қувватлаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг