Абу-Даби шаҳрида (БАА) от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича CSI4-W* тоифасидаги халқаро мусобақа давом этмоқда
Мазкур нуфузли турнир FEI расмий тақвимига киритилган бўлиб, унда дунёнинг турли мамлакатларидан кучли чавандозлар иштирок этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Ot sporti Uzbekistan
Абу-Даби шаҳрида (БАА) от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича CSI4-W* тоифасидаги халқаро мусобақа давом этмоқда. Мазкур нуфузли турнир FEI расмий тақвимига киритилган бўлиб, унда дунёнинг турли мамлакатларидан кучли чавандозлар иштирок этмоқда.
Мусобақанинг биринчи кунида — 21-январ куни Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарипов Акбар муваффақиятли иштирок этиб, CSIU 25 тоифасида 135 см баландликдаги тўсиқлар йўналишида 3-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этмоқда.
Шарипов Акбарни эришган натижаси билан табриклаймиз ҳамда келгуси стартларда қолган чавандозларимизга ҳам омад ва муваффақиятлар тилаймиз.