Ҳабиб Нурмагомедов мағлубиятсиз жамоадоши билан жанг қилди (видео)
Жараёндан лавҳани PFL чемпиони Усмон Нурмагомедов ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images
UFC’нинг собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўз жамоасидаги мағлубиятсиз MMA жангчиси Амру Магомедов билан машғулотда курашди. Жараёндан лавҳани PFL чемпиони Усмон Нурмагомедов ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
Видеода Ҳабиб ва Амру грэпплинг машғулотида куч синашаётгани кўринади. Усмон эса вазиятни ҳазил билан шарҳлаб, Амруни фаолроқ ҳаракат қилишга ундаган.
Амру Магомедов айни пайтда профессионал MMAдаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Доғистонлик жангчи 2017 йилда профессионал фаолиятини бошлаган ва 2026 йилдан PFLда иштирок этмоқда.
Маълумот учун, 27 ёшли Магомедов профессионал фаолияти давомида 11 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Ҳозирча унинг ҳисобида бирорта ҳам мағлубият йўқ.