locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдусатторовнинг натижалари ёмонлашди, Гукеш эса пешқадамга айланди

Хорватиядаги SuperUnited Rapid & Blitz мусобақасида ҳинд шахматчиси 6 партиядан 5 тасини ютди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдусатторовнинг натижалари ёмонлашди, Гукеш эса пешқадамга айланди
Расм: Gazeta.uz

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида шахмат бўйича нуфузли “Grand Chess Tour” туркумига кирувчи SuperUnited Rapid & Blitz Croatia турнири қизғин паллага кирди. 175 000 доллар мукофот жамғармасига эга ушбу мусобақа рапид ва блиц форматларида ўтказилмоқда. Магнус Карлсен, Гукеш Доммараджу, Фабиано Каруана каби таниқли гроссмейстерлар қаторида юртимиз шарафини Нодирбек Абдусатторов ҳам ҳимоя қилмоқда.

Мусобақа айланма тизимда ташкил этилган. Рапид йўналишида 9, блицда эса 18 партия режалаштирилган. Кеча рапид баҳсларининг иккинчи куни доирасида яна уч тур ўтказилди.

4-турда Абдусатторов оқ доналарда ўйнаб, амалдаги жаҳон чемпиони — ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуга мағлуб бўлди. Гукеш 6 партиянинг 5 тасини ютган, шу жумладан Магнус Карлсенни ҳам мағлуб этган.

5-турда Абдусатторов америкалик Уэсли Со билан дуранг ўйнади, 6-турда эса яна бир АҚШ вакили — Фабиано Каруанага қарши баҳсда ютқазди.

Турнирда ғалаба учун 2, дуранг учун 1 очко берилади. Нодирбек 6 партиядан сўнг бор-йўғи 3 очко тўплаб, жадвалда сўнгги — 10-ўринда бормоқда. Ундан бир поғона юқорида турган Алиреза Фирузжада 4 очко бор.

10 очко билан Гукеш мусобақада якка пешқадамга айланган. Польша вакили Ян-Криштофф Дуда 8 очко билан иккинчи ўринда, Уэсли Со эса 7 очко билан кучли учликни якунламоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг