locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдусатторов Загребдаги блиц баҳсларини яхши бошлади

Нодирбек 9 партиядан 5 очко жамғариб, Superunited Rapid & Blitz турнирида 4-ўринда бормоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдусатторов Загребдаги блиц баҳсларини яхши бошлади
Расм: Gazeta.uz

Хорватия пойтахти Загребда шахмат бўйича “Grand Chess Tour” туркумига кирувчи нуфузли Superunited Rapid & Blitz Croatia турнири қизғин паллага кирди. 175 000 АҚШ доллари мукофот жамғармасига эга бўлган мусобақада рапид ва блиц форматларида беллашувлар ўтказилмоқда.

Магнус Карлсен, Гукеш Доммараджу, Фабиано Каруана, Уэсли Со каби дунё юлдузлари қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда.

Турнирнинг тўртинчи куни шахматчилар блиц йўналишида 9 та турда ўзаро кураш олиб боришди. Абдусатторов:

4 ғалаба — Гукеш Доммараджу, Ян-Криштофф Дуда, Иван Сарич, Алиреза Фирузжа
2 дуранг — Аниш Гири, Рамешбабу Праггнанандҳа
3 мағлубият — Магнус Карлсен, Уэсли Со, Фабиано Каруана

Шу натижалар билан Нодирбек 5 очко жамғарди ва қўшимча кўрсаткичларга кўра тўртинчи ўринда бормоқда. Учинчи ўриндаги Ян-Криштофф Дудада ҳам шунча очко мавжуд.

Жадвалдаги пешқадамлар:
Магнус Карлсен — 7,5 очко
Уэсли Со — 6,5 очко
Ян-Криштофф Дуда — 5 очко
Нодирбек Абдусатторов — 5 очко

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг