locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдусатторов ва Синдаров плей-оффда мағлуб бўлди

Freestyle Chess Grand Slam мусобақасида ҳамюртларимиз мағлублар йўлида юришни давом эттиради
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдусатторов ва Синдаров плей-оффда мағлуб бўлди
Расм: Instagram

Лас-Вегас шаҳрида ўтаётган Freestyle Chess Grand Slam турнирининг учинчи босқичида Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров плей-оффда иштирок этди.

Чорак финал баҳсларида Абдусатторов ҳиндистонлик Аржун Эригаисига қарши икки партияда 0,5:1,5 ҳисобида мағлуб бўлди. Синдаров эса америкалик Ҳанс Ниеманнга қарши асосий партияларда 1:1 ҳисобини қайд этди, аммо тай-брейкда 1:3 ҳисобида ютқазди.

Шу тариқа, икки ҳамюртимиз ғолиблар йўлида мусобақани тарк этди. Энди улар мағлублар йўлида мусобақада иштирокни давом эттиради.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг