locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдусатторов ва Синдаров Esports World Cup Chessда йирик пул мукофотларига эга чиқишди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар мусобақада жами 135 минг доллар ишлаб олишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдусатторов ва Синдаров Esports World Cup Chessда йирик пул мукофотларига эга чиқишди
Расм: Olamsport.uz

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган Esports World Cup Chess турнири ўзбекистонлик шахматчилар учун якунланди.

NAVI жамоаси шарафини ҳимоя қилган Нодирбек Абдусатторов D гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олди ва чорак финалгача етиб борди. У ерда франциялик Алиреза Фирузджага драматик кечган тўрт партиялик дуэлда имкониятни бой берди.

Жавоҳир Синдаров эса саралаш босқичида кучли рақибларни ортда қолдирганига қарамай, плей-оффга чиқа олмади ва мусобақани 13-ўринда якунлади.

Катта мукофот жамғармаси — 1,55 миллион долларлик турнирдa Абдусатторов 85 000 доллар, Синдаров эса 50 000 доллар ишлаб топди. Чемпион 250 000 долларга эга бўлади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг