locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдусатторов ва Карлсен илк турдаёқ тўқнашади — Esports World Cup Chess бошланмоқда

Ар-Риёдда 1,55 миллион долларлик мукофот жамғармасига эга шахмат турнири старт олди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдусатторов ва Карлсен илк турдаёқ тўқнашади — Esports World Cup Chess бошланмоқда
Расм: Olamsport.uz

Бугун, 29 июл куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Esports World Cup Chess турнири бошланади. Мусобақа умумий мукофот жамғармаси 1 миллион 550 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Турнирда Ўзбекистон шахматчилари Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам қатнашмоқда. Абдусатторов NAVI, Синдаров эса Team Vitality жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Қуръа натижаларига кўра, Нодирбек Абдусатторов илк турдаёқ қора доналарда шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсенга қарши ўйнайди. Жавоҳир Синдаров эса оқ доналарда америкалик гроссмейстер, рейтинг етакчиларидан бири Ҳикару Накамурага қарши тақдим этади.

Турнир гуруҳ босқичи асосида ўтказилади — ўйинлар бугун ва эртага бўлиб ўтади. 31 июль куни плей-офф учрашувлари, 1 август эса финал беллашуви ташкил этилади. Саралаш 4 та гуруҳда ўтказилади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг