Абдусатторов: “Умид қиламанки, финалда ўзбек дербиси бўлади”
Chess.com Open турнирида Нодирбек Абдусатторов бир неча партияларда омадли тарзда ғалаба қозониб — Киберспорт бўйича 2026 йилги Жаҳон кубогига саралашнинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди.
“Ростини айтсам, охирги иккита партияда жуда омадим келди. 8-турда ҳам Бортникка қарши позициям оғир эди. Матлаковга қарши қилган рух қурбони ҳам ишламаслиги керак эди, лекин охирида унда хатолик рўй берди.”
Кейин у тай-брейкда Уэсли Сога қарши ўйнади. Биринчи партияда Со хатолик қилди.
Агар Уэсли 28...c5 ўйнаганида, баҳсни дурангга олиб келиши мумкин эди. Аммо партияда 28...Be3? 29.g4 Bc1 30.c5! юришлари бўлди ва позицияни сақлаб қолишнинг иложи қолмади.
Иккинчи партия эса дуранг билан тугади ва Нодирбек кейинги босқич учун рақиб танлаш имкониятига эга бўлди. Аввалроқ Ян Непомняший Ян-Кшиштоф Дудани танлаганди.
“Дуда тезкор форматларда жуда кучли. Албатта, бу ерда ҳамма кучли, лекин… мен уни танламаган бўлардим. Мен Сем Севианни танлайман. Ва умид қиламанки, финалда ўзбек дербиси бўлади.”
Гроссмейстерлар учун иккинчи саралаш босқичи эртага, 18-март куни бўлиб ўтади.