locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдусатторов Сент-Луисда блицда зафар қозонди

Ўзбекистонлик гроссмейстер 18 турдан 11,5 очко тўплаб, нуфузли турнирининг блиц йўналишида биринчи бўлди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдусатторов Сент-Луисда блицда зафар қозонди
Расм: Olamsport.uz

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида 175 минг долларлик мукофот жамғармасига эга Saint Louis Rapid & Blitz 2025 турнири якунланди. Бу — Grand Chess Tour туркумидаги тўртинчи босқич бўлиб, унда дунёнинг етакчи шахматчилари иштирок этди.

Мусобақа 3 кун рапид (25+10) ва 2 кун блиц (5+2) йўналишларида ўтди. Рапидда ғалаба учун 2 очко, блицда эса 1 очко бериларди.

Гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов рапидда муваффақиятсиз иштирок этиб, 7-ўринни эгаллади. Бироқ у блиц баҳсларида аъло ўйин кўрсатиб, 18 турдан 11,5 очко жамғарди ва биринчи ўринни қўлга киритди.

Турнирда асли арманистонлик, ҳозирда АҚШ шарафини ҳимоя қиладиган Левон Аронян умумий ҳисобда ғолиб чиқди. Ундан кейинги ўринларни америкалик Фабиано Каруана ва франциялик Максим Вашье-Лаграв эгаллади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг