locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдусатторов Saint Louis Rapid & Blitz’нинг иккинчи кунни муваффақиятли якунлади

Ҳамюртимиз рейтингда бир неча поғона кўтарилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдусатторов Saint Louis Rapid & Blitz’да иккинчи кунни муваффақиятли якунлади
Расм: Olamsport.uz

АҚШнинг Миссури штатида жаҳоннинг етакчи гроссмейстерлари иштирокидаги Saint Louis Rapid & Blitz шахмат турнири давом этмоқда. 15 августга қадар ўтадиган мусобақа умумий жамғармаси 175 минг доллар бўлган GCT сериясининг тўртинчи босқичи ҳисобланади.

Турнир форматига кўра, дастлабки уч кун — рапид (25+10) йўналишида, кейинги икки кун эса блиц (5+2) баҳсларига бағишланади. Рапидда ғалаба 2 очко, блицда эса 1 очко билан баҳоланади.

Биринчи кун Нодирбек Абдусатторов учун омадли кечмаган бўлса-да (1 дуранг, 2 мағлубият), иккинчи кун ўтказилган уч турда у бир ғалаба ва икки дуранг қайд этди. 4-турда у АҚШ шахматчиси Григорий Опаринни енгди, 5-турда вьетнамлик Ле Куанг Льем билан, 6-турда эса ҳиндистонлик жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу билан дуранг ўйнади.

Бугун, 13 август куни рапид баҳсларининг сўнгги кунида Абдусатторов франциялик Максим Вашье-Лагрва, америкалик Сэм Шанкланд ва Леньер Домингесга қарши майдонга тушади. Ҳозирча у 5 очко билан 10 иштирокчи орасида 7-ўринда бормоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг