locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдусатторов рапид баҳсларини муваффақиятсиз якунлади

SuperUnited Rapid & Blitz Croatia турнирида Гукеш чемпион бўлди, Нодирбек эса 10-ўринни эгаллади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдусатторов рапид баҳсларини муваффақиятсиз якунлади
Расм: Olamsport.uz

Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтаётган “Grand Chess Tour” туркумидаги SuperUnited Rapid & Blitz Croatia мусобақасининг рапид қисми якунланди. Ушбу нуфузли турнирда дунё шахматининг етакчи номлари — Гукеш Доммараджу, Магнус Карлсен, Фабиано Каруана ва бошқалар қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этди.

Тўққиз турлик рапид баҳслари якунига кўра, Гукеш Доммараджу 14 очко тўплаб чемпионликни қўлга киритди. Ян-Криштофф Дуда (Польша) 11 очко билан иккинчи, Магнус Карлсен (Норвегия) эса 10 очко билан учинчи ўринни эгаллади.

Абдусатторов эса рапид йўналишини муваффақиятсиз якунлади — у 9 партияда 6 очко жамғарди (2 ғалаба, 4 дуранг, 3 мағлубият) ва 10 нафар иштирокчи орасида охирги ўринни эгаллади.

Шу куни у Ян-Криштофф Дуда, Магнус Карлсен ва Алиреза Фирузджага қарши учта дуранг қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, рапид баҳсларида ғалаба учун 2 очко, дуранг учун 1 очко берилади.

Эртанги кундан бошлаб мусобақа блиц (тезкор шахмат) тури билан давом этади. Унда 18 турдан иборат жадал баҳслар ўтказилади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг