locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдусатторов плей-оффда тўхтади — финалчилар номи маълум

Абдусатторов ютқазди, финалга чиқиш имконидан маҳрум бўлди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдусатторов плей-оффда тўхтади — финалчилар номи маълум
Расм: Olamsport.uz

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтаётган умумий соврин жамғармаси 1 миллион 550 минг доллардан иборат Esports World Cup Chess турнири ҳал қилувчи босқичга кирди.

NAVI жамоаси сафида ҳаракат қилаётган Нодирбек Абдусатторов D гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олган эди. Чоряк финалда у Франция шарафини ҳимоя қилувчи Алиреза Фирузджага қарши тўқнаш келди.

Тўрт партиядан иборат драматик дуэлда ғалаба Фирузджага насиб этди — 1:3. Илк икки беллашув дуранг билан якунланган бўлса, кейинги ўйинлардаги муҳим хато ва етарли собитликнинг етишмаслиги Абдусатторовга қарши ишлади.

Чорак финал натижалари:
• Нодирбек Абдусатторов — Алиреза Фирузджа (Франция): 1:3
• Ян Непомняший (Россия) — Аржун Эргаиси (Ҳиндистон): 1,5:2,5
• Магнус Карлсен (Норвегия) — Ниҳал Сарин (Ҳиндистон): 2,5:0,5
• Ҳикару Накамура (АҚШ) — Левон Аронян (АҚШ): 2,5:1,5

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг