Абдусатторов ҳозирча омад топмади
АҚШнинг Сент-Льюис шаҳрида ўтказилаётган мукофот жамғармаси 350 минг долларлик Grand Chess Tourнинг якуний классик босқичи — Sinquefield Cup 2025нинг 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Турнир 29 августга қадар давом этиб, айланма тизимда 9 турдан ташкил топган. Бу босқич GCT очколарини тўплаш учун сўнгги имконият ҳисобланади.
Дунё шахматининг 10 етакчи гроссмейстери қаторида юртимиз номидан Нодирбек Абдусатторов (2771) ҳам иштирок этмоқда. Аммо у ҳозирча омад топа олмади: 5 ўйиннинг учтасида мағлуб бўлиб, иккитасини дуранг билан якунлади. Хусусан, 3-турда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанадҳа (2779)га, 5-турда эса америкалик Сэм Севианга қарши дурангга рози бўлди. Қизиғи шундаки, 5-турнинг барча партиялари дуранг билан якунланди.
Бугун турнирда дам олиш куни. Эртагаги 6-турда Абдусатторов оқ доналарда франциялик Максим Вашье-Лагравга қарши баҳс олиб боради. Франциялик гроссмейстер 5 партиядан 2,5 очко тўплаб, қўшимча кўрсаткичлар асосида 5-ўринда турибди. Ҳозирча Нодирбек 1 очко билан 10-ўринда қолмоқда.
5-тур натижалари:
• Ян-Криштоф Дуда – Гукеш Доммараджу ½–½
• Фабиано Каруана – Уэсли Со ½–½
• Сэм Севиан – Нодирбек Абдусатторов ½–½
• Алиреза Фирузджа – Левон Аронян ½–½
• Максим Вашье-Лаграв – Рамешбабу Праггнанадҳа ½–½
6-тур жуфтликлари:
• Нодирбек Абдусатторов – Максим Вашье-Лаграв
• Гукеш Доммараджу – Алиреза Фирузджа
• Рамешбабу Праггнанадҳа – Ян-Криштоф Дуда
• Сэм Севиан – Фабиано Каруана
• Левон Аронян – Уэсли Со