locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдусатторов ниҳоят ғалаба қозонди

Нодирбек Фирузжани мағлуб этди, аммо турнир жадвалида охирги ўринни тарк эта олмади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдусатторов ниҳоят ғалаба қозонди
Расм: Olamsport.uz

АҚШнинг Сент-Льюис шаҳрида 350 минг долларлик мукофот жамғармасига эга нуфузли Sinquefield Cup 2025нинг саккизинчи тури бўлиб ўтди. Дунёнинг кучли 10 гроссмейстери қатнашаётган мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2771) ҳам иштирок этмоқда. У бир неча омадсизликлардан сўнг илк бор ютишга муваффақ бўлиб, оқ доналарда франциялик Алиреза Фирузжани мағлуб этди.

Бунгача Нодирбек 7 партиянинг 4 тасида ютқазиб, 3 марта дуранг қайд этганди. Ғалабадан кейин у очколарини 2,5 тага етказди, бироқ жадвалдаги сўнгги – 10-ўриндан юқори кўтарила олмади. Алиреза Фирузжа 3 очко билан 9-ўринда, жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу эса 3,5 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Қолган барча партиялар дуранг билан якунланди. Ҳозирги пайтда америкалик Фабиано Каруана ва ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа 5 очкодан тўплаб, пешқадамликни бўлишиб туришибди. Левон Аронян ва Уэсли Со ҳисобида эса 4,5 очкодан мавжуд.

Бугун сўнгги тур баҳслари ўтказилади. Абдусатторов қора доналарда Уэсли Сога қарши ўйнайди. Учрашувлар бизнинг вақт билан соат 22:30 да старт олади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг