locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдусатторов муваффақиятли рапидни якунлаб, блицга қадам қўйди

Saint Louis Rapid & Blitz мусобақасида ҳамюртимиз 9 очко тўплаб, кучли рақиблар орасида ўртадаги позицияни эгаллади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдусатторов муваффақиятли рапидни якунлаб, блицга қадам қўйди
Расм: Olamsport.uz

АҚШнинг Миссури штати, Сент-Луис шаҳрида мукофот жамғармаси 175 минг доллар бўлган нуфузли Saint Louis Rapid & Blitz турнири қизғин кечмоқда. GCT туркумидаги тўртинчи босқич ҳисобланган мусобақада дунёнинг етакчи гроссмейстерлари ғалаба учун баҳс олиб бормоқда. Беллашувлар 15 августга қадар давом этади.

Турнир 3 кунлик рапид (25+10) ва 2 кунлик блиц (5+2) йўналишларида ташкил этилган. Рапидда ғалаба – 2, блицда эса 1 очко билан баҳоланади. Рапидда 9 тур, блицда эса айлана тизимида 18 тур ўтказилади.

Иштирокчилар рўйхати: Нодирбек Абдусатторов, Фабиано Каруана (АҚШ), Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Уэсли Со (АҚШ), Ле Куанг Льем (Вьетнам), Леньер Домингьес (АҚШ), Левон Аронян (АҚШ), Сэм Шанкланд (АҚШ), Григорий Опарин (АҚШ).

Учинчи кунги баҳсларда Нодирбек икки дуранг ва бир ғалаба қайд этди. 7 ва 8-турларда қора доналарда франциялик Максим Вашье-Лаграв ҳамда америкалик Сэм Шанкланд билан муросага келди. 9-турда эса оқ доналарда Леньер Домингьесни мағлуб этди. Иккинчи кун ҳамюртимиз учун ўхшаш натижалар билан якунланганди — бир ғалаба ва икки дуранг.

Рапид босқичи якунида Фабиано Каруана 14 очко билан пешқадам бўлди. Левон Аронян (13 очко) иккинчи, Максим Вашье-Лаграв (11 очко) учинчи ўринни эгаллади. Абдусатторов эса Уэсли Со ва Леньер Домингьес билан бирга 9 очкодан тўплаб, 10 иштирокчи орасида ўртадаги позицияда турибди.

Бугундан турнирдаги блиц баҳслари старт олади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг