locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдусатторов Карлсенга, Синдаров Накамурага қарши — Esports World Cup Chessда оғир старт

Абу-Даби турнирини зафар билан бошлаган йигитлар Ар-Риёдда мағлублар сеткасига тушиб қолишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olamsport.uz

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Esports World Cup Chess деб номланган нуфузли шахмат мусобақаси старт олди. Унинг мукофот жамғармаси 1 миллион 550 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Мусобақанинг саралаш босқичидан ўтган ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров гуруҳнинг илк баҳсида АҚШ вакили Ҳикару Накамурага қарши ўйнади. Дастлаб оқ, сўнг қора доналарда дона сурган Синдаров ҳар икки ўйинда мағлуб бўлди. Шу тариқа Накамура “ғолиблар” сеткасида кейинги босқичга йўл олди, Синдаров эса “мағлублар” йўналишида плей-офф учун курашни давом эттиради.

Тўғридан-тўғри асосий босқичга йўл олган яна бир ҳамюртимиз — Нодирбек Абдусатторов учун ҳам мусобақа қийин рақиб билан бошланди. У илк даврада жаҳоннинг собиқ чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсенга қарши ўйнаб, 0,5:1,5 ҳисобида мағлуб бўлди. Энди Абдусатторов ҳам “мағлублар” сеткаси орқали кейинги босқичга чиқишга интилмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг