locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдуллаев Абдурахмон халқаро Гран-при мусобақасида кучли бешликдан жой олди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдуллаев Абдурахмон халқаро Гран-при мусобақасида кучли бешликдан жой олди
PHOTO: Telegram

2025 йил 8 июнь куни Эстониянинг Пярну шаҳрида бўлиб ўтган CSI2*-W тоифасидаги халқаро от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналишидаги мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдуллаев Абдурахмон юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Мазкур мусобақада спортчимиз 1.50 метр баландликдаги тўсиқлардан сакраш бўйича Гран-при йўналишида муваффақиятли иштирок этиб, умумий натижалар асосида 5-ўринни эгаллади.

Ушбу ютуқ Абдуллаев Абдурахмоннинг халқаро спорт майдонларидаги юксак салоҳияти ва профессионаллиги, шунингдек, Ўзбекистон от спорти мактабининг етуклик даражасини яна бир бор намоён этди.

Дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган кучли спортчилар иштирокида ўтган ушбу нуфузли мусобақада Абдуллаевнинг маҳорати, тайёргарлиги ва қатъияти эътиборга молик бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг